Исроилда 10 кишидан кўп бўлиб тўпланиш тақиқланди

14:05 15 Март 2020 Дунё
231 0

Фото: www.google.com

Исроил ОАВ маълумотларига кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху камида 5 ҳафтага кафе, бар, кўнгилочар марказлар ёпилишини эълон қилди. Шу билан бирга, дорихоналар, супермаркетлар ва АЁҚШлар ишлашда давом этади.

Янги чекловлар 15 мартдан жорий қилинди.

“Биз кўринмас душманга қарши курашмоқдамиз. Ғалаба ҳар бирингиз кўрадиган қадамга боғлиқ. Биз вирус юқтирмаслик ва унга чалинмаслик учун барча ишни қилишимиз лозим”, деб айтган Нетаньяху.

“Бизда етарли миқдорда озиқ-овқат бор. Супермаркетлар ишлашда давом этади, озиқ-овқат билан муаммолар бўлмайди”, деб қўшимча қилган Исроил бош вазири.

У фуқаролардан имкони борича уйдан чиқмасликни, чиқишса ҳам бир-биридан камида 2 метр масофа сақлашни илтимос қилган.

Бундан ташқари, бош вазир 10 кишидан кўпроқ бўлиб тўпланишни тақиқлаган.

Аввалроқ Исроилда мактаблар ва олий таълим муассасалари ёпилиши эълон қилинганди. 12 мартдан Исроилга келувчи барча учун 14 кунлик карантин киритилган.

Охирги маълумотларга кўра, Исроилда коронавирусга чалинганлар сони 195 нафарга етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?