Исроил дунёда биринчи марта коронавирус туфайли иккинчи карантинни жорий этди

18:11 18 Сентябр 2020 Дунё
273 0

Фото: Reuters

Исроил дунёда биринчи марта коронавирус туфайли такрорий карантинни жорий қилди.

Таъкидланишича, чекловлар уч ҳафта давомида. Унга кўра, фуқароларга ўз уйларидан 1000 метрдан узоққа чиқиш тақиқланади. Ишга, харид қилиш ва дори-дармонга бориш ва айрим сабаблар бундан мустасно.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари карантинга риоя қилинишини назорат қилади. Ниқобсиз юрганларга, бир жойда рухсат этилган одам сонидан кўп одамлар тўпланса ва сабабсиз уйдан чиққанларга жарима қўлланилади.

16 майга қадар Исроилда фақат икки кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланган эди. Июнь ойидан мамлакатда янги ҳолатлар кескин ўса бошлади ва сентябрь ўрталарига келиб кунига олти минг ҳолатга етди. 

Ҳозир мамлакатда қарийб 177 минг кишида инфекция тасдиқланган, 1,1 минг киши ушбу касаллик асоратлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. 129 минг киши касалликдан фориғ бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?