Иш ҳақини криптовалютада тўлашга рухсат берилди

14:32 14 Август 2019 Дунё
86 0

Янги Зеландияда солиқ органлари томонидан шу йил 1 сентябрдан ходимларга криптовалютада иш ҳақи тўлашга рухсат берилди. Янги қоида расмий меҳнат шартномалари тузилган ёлланма ишчиларга тааллуқлидир, деб хабар берди Inc.

Ушбу қарор уч йил ичида амалда бўлади. Тўловлар белгиланган суммада берилади. Бундан ташқари, маош валюта сифатида амалда бўлган криптовалютада тўланади.

Бошқача айтганда, уларни қоғоз пулларга алмаштириш мумкин бўлади. Бу компанияларга ходимларига ликвидсиз ёки бошқа кам таъминланган виртуал валюталарда ойлик беришнинг олдини олишга қаратилган.

Бундан кўзланган мақсад ишчиларига криптовалютада тўлаш қобилиятига эга бўлган компаниялардан солиқ ундиришдир. 

Чунки гарчи маош рақамли валютада берилса-да, бу ишчини криптовалюта нархи тебранишларидан хавфсиз қила олмайди. Шунинг учун экспертлар бундай ойлик олгандан сўнг, шу заҳотиёқ уни нақдлаштиришни тавсия этишмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019