ИИБ ҳамма жойи калтакланиб моматалоқ бўлиб кетган бухоролик йигит ҳақида маълумот берди

17:41 06 Август 2020 Жамият
7319 0

2020 йил 6 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ҳамма жойи калтакланиб моматалоқ бўлиб кетган Бухоролик йигит Президентга мурожаат қилмоқда» деб изоҳланган 59 сонияли видеолавҳа юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий маълумот берилди.

Маълумот берилишича, 2020 йил 26 июль куни соат 00:45 да Жондор туман ИИБ Навбатчилик қисмига фуқаро А.Қ телефон орқали Жондор туман Ҳўжахайрон МФЙ Ҳўжахайрон қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Каримов маст ҳолда янгаси Г.Қ.нинг яшаш уйига келиб, тинчлигини бузганлиги сабабли ҳудудий профилактика инспекторини юборишни сўраган. Мазкур хабарнома тегишли тартибда туман ИИБда қайддан ўтказилиб, профилактика катта инспектори капитан М.Зиёев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишларида фуқаро Каримов Достон Исмат ўғли спиртли ичимлик ичган маст ҳолатда шу қишлоқда яшовчи Г.Қ исмли аёлнинг яшаш уйига бориб тинчлигини бузганлиги аниқланган. Г.Қ.нинг турмуш ўртоғи ҳозирда ишлаш мақсадида Россияга кетганлиги сабабли у телефон орқали қайинукаси 1993 йилда туғилган А.Қ ҳамда 1977 йилда туғилган қайинакаси С.Қ.ларни чақирган. А.Қ. ва С.Қ.лар келиб Д.Каримовни уриб тан жароҳати етказганлар.

Фуқаро А.Қ.нинг туман ИИБга қилган мурожаати асосида ИИБ ходимлари воқеа жойига етиб бориб, Д.Каримовнинг мастлик даражасини аниқлаш мақсадида туман наркология диспансери кўригидан ўтказишган. (нарколог хулосасига кўра Д.Каримов алкоголли мастлик ҳолатида эканлиги тасдиқланган)

Фуқаро Д.Каримов 27 июль куни соат 12:30 да олган тан жароҳати бўйича туман касалхонасига мурожаат қилган. Мазкур хабарнома тегишли тартибда туман ИИБда қайддан ўтказилиб, шу куннинг ўзида фуқаро Д.Каримовга нисбатан олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Фуқаро Д.Каримов суд-тиббий экспертизаси кўригидан ўтишни рад қилиб, шу кунга қадар СТЭ кўригидан ўтмасдан келган.

Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабларига мувофиқ фуқаро Д.Каримовни суд-тиббий экспертизаси кўригидан ўтишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 05 август куни хабарнома юзасидан суриштирув муддати туман прокурори томонидан 10 кунга узайтирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?