IBF рейтинги янгиланди — ўзбекистонлик боксчилар нечанчи ўринда?

10:57 06 Июль 2020 Спорт
329 0

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган чарм қўлқоп усталарининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтингдан ўзбекистонлик уч нафар боксчи ўрин олган, деб хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати ўз манбасига таяниб.

Янгиланган рейтингда иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев, шунингдек, WBA йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев олтинчи ўринда қолган. Ушбу вазнда чемпионлик камари Жош Тейлорга тегишли.

Ярим ўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса аввалгидек 1-поғонадан жой олган. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун асосий даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари Эррол Спенсга тегишли.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?