Ҳотамжон Кетмонов нега истеъфога чиққани маълум бўлди. Партия расмий баёнот берди

15:23 01 Июнь 2019 Сиёсат
977 0

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари XII Пленуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ахборот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Пленумда кун тартибига киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Талабалар шаҳарчасидаги “Инновацион ғояларни илм-фан ва саноатга кенг татбиқ этиш — ислоҳотлар самарадорлигининг бош мезони” номли маърузасидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалар муҳокама этилди.

Давлатимизнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш илғор илмий ишланмалар ва илмий-техникавий тараққиётнинг сўнги ютуқларини амалиётга самарали жорий этиш билан бевосита боғлиқ.

Шу маънода илм-фан мамлакат тараққиёти ва фаровонлигининг асосидир. Айниқса, барча соҳада янгиликларга интилиш ҳамда рақобат кучайиб бораётган бугунги давр иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлаб бориш учун илғор илмий ишланмалар ва техникавий ютуқлардан самарали фойдаланишни талаб этмоқда.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Пленум аъзоларининг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда тегишли таклифлар олинди. Тақдим этилган таклифлар асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилишига келишиб олинди.

Шунингдек, Пленумда кун тартибидаги ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Бугунги кунгача Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов бошқа ишга ўтганлиги боис, ўз хоҳишига мувофиқ партия етакчилигидан озод этилишини сўраб, аризаси билан Пленум аъзоларига мурожаат этди ва унинг аризаси қаноатлантирилди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, жойлардаги партия вакилларини таклифига асосан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси вазифасига Иноятов Улуғбек Ильясовичнинг номзоди тавсия этилди. Пленум аъзолари томонидан бир овоздан Иноятов Улуғбек Ильясовичнинг номзоди қўллаб-қувватланди.

Иноятов Улуғбек Ильясович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси этиб сайланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019