Ҳоким ғалла режасини бажарган туман деҳқонларига табрик йўллади

18:20 20 Июнь 2019 Жамият
342 0

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ғалла етиштиришда ўз ҳиссасини қўшган нурободлик барча фермер хўжаликларининг раҳбар-ходимларига, ғаллакорларга вилоятда биринчилардан бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарганлари учун самимий табрик йўллади.

Нурободлик тажрибали деҳқонлар 2019 йил ҳосили учун 2010 гектар суғориладиган, 19000 гектар лалмикор майдонларда буғдойнинг эртапишар ва серҳосил навларини етиштириб, режадаги 9 минг 328 тонна ўрнига 9 минг 452 тонна дон топширишди. Ялпи ҳосил сувли майдонларда ўртача 51,1 центнерни, лалмикор майдонларда эса ўртача 11-12 центнерни ташкил этди.

Умид СОРИЕВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019