Ҳиндистоннинг “The Blue Moon” журналида Хива ҳақида мақола чоп этилди

14:50 02 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
795 0

Ҳиндистоннинг энг оммабоп нашрларидан бири — “The Blue Moon” журналида қадимий Хива шаҳри ҳақида мақола чоп этилди.

“Хива: қалбингизни ром қилиши мумкин бўлган қадимий ўзбек шаҳри” сарлавҳали мақолада кўҳна кентнинг дунёга машҳур тарихий ёдгорликлари ҳамда унинг улкан сайёҳлик салоҳияти ҳақида сўз юритилади. Бундан ташқари журналда “Хива — мисли кўрилмаган улуғворлик” ва “Ўзбекистонда туризмнинг ўсиши қайд этилмоқда” мавзуларида ҳам мақолалар эълон қилинган.

Одилбек ОДАМБОЕВ
(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?