Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов билан битта бокс оқшомида жанг қилади

12:16 04 Октябр 2019 Спорт
403 0

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаётган Ҳасанбой Дўсматов ноябрь ойининг сўнгги кунида профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Дўсматов 30 ноябрь куни Монако пойтахти Монте-Карло шаҳрида жойлашган казино марказида бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. Эътиборли томони шу куни Дўсматов билан бирга супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам рингга кўтарилади.

Ҳозирча иккала боксчининг ҳам рақиби ким бўлиши маълум эмас.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019