“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури асосида кредит олган фуқаронинг қорамоли касалликдан нобуд бўлди

16:14 31 Июль 2019 Иқтисодиёт
428 0

Иллюстратив фото

Шаҳрисабз шаҳар Уймовут маҳалласи, Чуқур кўчаси 50-уйда яшовчи фуқаро У.Қодиров туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилиб, 26 880 000 сўмга сотиб олинган зотли қорамолларнинг энг йириги касаллик туфайли нобуд бўлганлигини маълум қилган. Бу ҳақда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, У.Қодиров “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида “Ипак йўли банки” Шаҳрисабз бўлимидан чорвачилик бўйича кредит олган ва “Шаҳрисабз томорқа хизмати” МЧЖ дан беш бош қорамол сотиб олган. Орадан икки кун ўтар-ўтмас қорамолларнинг энг йириги соғлом эмаслиги сабабли нобуд бўлган. Ветеринар врач томонидан молнинг ўлимига ундаги турли касалликлар сабаб эканлиги қайд этилган бўлсада, етказиб берувчи корхона томонидан У.Қодировга етказилган зарар қоплаб берилмаган.

Истеъмолчининг мурожаати Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган қоидалар талаблари ҳамда харидор ва маҳсулот етказиб берувчи корхона ўртасида тасдиқланган шартнома шартлари асосида ўрганилди. Ўрганиш жараёнида, У.Қодировга етказилган зарар тўлиқ қопланиб, бир бош соғлом қорамол олиб берилиши таъминланди.

Истеъмолчига етказилган қарийб 6 миллион сўмлик зарар шу йўл билан қоплаб берилиши таъминланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019