Ҳалокатга учраган йўловчи кемасининг аксарият қурбонлари болалардир

18:12 22 Март 2019 Дунё
912 0

Фото: Газета.Ру

Ироқнинг Тигр дарёсида йўловчи паромининг ҳалокатга учраши оқибатида 93 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали хабар берди.

“Al Sumaria” телеканали маълумотларига кўра, ушбу фожиага алоқадорликда гумон қилинган тўққиз киши ушланган. Мамлакат бош вазири Одил Абдул Маҳди фалокат бўйича тезкор суриштирув ўтказишга буйруқ берган. Дастлабки тахминларга кўра, кеманинг чўкиб кетишига унга рухсат этилганидан уч баробар кўп юк ортилгани сабабдир.

Араб телеканалларининг хабар қилишича, кема бортида 170 нафардан 250 нафаргача инсон бўлган. Паром эса 75 кишига мўлжалланган. Қурбонлар сонининг кўплиги сув транспорти бортида йўловчиларнинг аксарияти болалар эканлиги билан боғлиқ. Улар сузишни билишмаган.

Ҳодисани кучли оқим келтириб чиқарган бўлиши мумкинлиги ҳам айтиляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?