ОАВ: Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдуманноп Нурмагомедовнинг аҳволи ўта оғир

00:11 19 Май 2020 Спорт
505 0

Архив сурат

Россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманнап Нурмагомедовнинг аҳволи оғирлашган ва у ўпкани механик шамоллатиш аппаратига ўланган.

Мутахассислар Абдулманнап Нурмагомедовнинг аҳволини ўта оғир деб баҳолашмоқда ва унда коронавирус инфекциясини дастлабки ташхиси ҳам тасдиқланган.

Таъкидланишича, 57 ёшли Абдулманап Нурмагомедов инфекция асоратлар туфайли инсультни ҳам бошдан кечирган.

Манбага кўра, мураббийни 25 апрель куни Доғистондаги касалхонага жойлаштиришган. Аммо у ерда аҳволи оғирлашган ва шифокорлар Нурмагомедовни Москвага махсус рейс билан кўчиришга қарор қилишди. У пойтахт клиникасида кома ҳолатига тушиб қолган. Лекин мутахассислар уни комадан чиқаришга муваффақ бўлишган.

Айрим ОАВларда Абдулманнап Нурмагомедов дастлаб касалликни оёқда ўтказгани ва касалхонага ётишдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Кейинчалик Ҳабиб ва амакиваччаларининг илтимоси билан у шифокорларга мурожаат қилган.

Кейинчалик мураббийнинг аҳволи ёмонлашган. “Спорт-Экспресс“ нашри ўз манбаларига таяниб ёзишича, Махачқалъа касалхонасида уни нотўғри даволашган ва натижада аҳволи оғирлашган.

Аммо кейинчалик касалхонада унга қатъиян тақиқланган бўлса-да, эрталаб машқларни бажарганлиги туфайли аҳволи оғирлашгани маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?