Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавируснинг жиддий асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди

17:56 03 Июль 2020 Спорт
844 0

Архив сурат

Абдулманап Нурмагомедовнинг яқин дўсти, доғистонлик шарҳловчи Рамазан Рабаданов таниқли мураббийнинг вафоти ҳақида изоҳ берди.

Унинг айтишича, UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва устози коронавирусни юқтирганидан кейин жиддий асоратларга дуч келган.

“Абдулманноп икки марта инсультни ўтказди. Юрак ва мияда. Юракни даволаш мумкин эди, аммо миянинг иложи йўқ эди. У комадан чиқмади. Вазият жуда оғир ва жуда кеч эди. Шифокорлар қўлларидан келганини қилдилар. Бу вазиятга ҳатто президент (Россия Президенти) ҳам аралашди, аммо...», — деган Рабаданов.

Маълумот учун, Абдулманноп Нурмагомедов апрель ойининг охиридан буён касалхонада эди. У аввалига оғир юрак операциясини бошдан кечирди. Кейинроқ унинг коронавирус инфекцияси билан зарарлангани маълум бўлди. Ҳабиб Нурмагомедов отасини даволашда ёрдам бериш учун Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилган ва спортчининг отасига юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Абдуманноп Нурмагомедов ўлими бугун — 3 июль куни маълум қилинди. У 57 ёшда эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?