“Гулшан” боғининг эшиклари очилди. Аммо...

16:12 29 Июль 2019 Жамият
655 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

Таҳририятимизга узоқ-яқин ҳудудлардан кўплаб хатлар, мурожаатлар келади. Биз имконимиз борича барчасига ечим топишга, ечим топмаган масалаларга қайта ва қайта мурожаат қилиб, ҳолатни чуқурроқ ўрганишга ва фуқароларга кўмак беришга ҳаракат қиламиз. Зеро, бу саъй-ҳаракатларининг замирида инсон манфаатлари ётади. “Халқ сўзи” газетасининг xs.uz расмий веб сайтида 12.04.2019 санасида эълон қилинган “Гулшан” истироҳат боғи қачон ўз эшикларини очади?” номли мақоланинг натижасини ўрганиш мақсадида мухбирларимиз Мирзо Улуғбек туманига борди. Боғнинг эшиклари очилган, аммо таъмирталаб жойлар ўзгармаганлигининг гувоҳи бўлдик. Ҳатто боғ йўллари чиқиндию хазонлардан тозаланмаган — ўша-ўша.

Эътиборимизни тортган яна бир жиҳат, боғ деб аталган масканда сайр қилиб юрган бирор кимсани учратмадик. (Албатта, на дуруст ўриндиғи бўлмаган, на тозаланмаган жойда сайр қилиб бўлармиди!) Боғнинг атрофидаги кишилардан бу ҳолга муносабатларини сўрадик. Айтишларига қараганда, боғ Ғазалкентга олиб борувчи катта йўлга чиқиш учун очиб қўйилган, холос.

- Сизнинг таҳририятингизга мурожаат қилганимиздан сўнг яна кўплаб ОАВ лардан мухбирлар келди бу ерга. — дейди “Шукур Бурхонов” МФЙ раиси Собир Холиқов. — “Адолат”, “Правда востока”, “Ўзбекистон овози” газеталаридан... яна бир қанча телеканаллардан ҳам вакиллар келиб, вазиятни ўрганишди. Бизнинг ҳам учрамаган ташкилотимиз қолмади. Аммо натижа ҳануз ўзгаргани йўқ. Албатта, ҳамма нарса пулга бориб тақалиши бор гап.Икки-уч ой аввал бир инвестор бу жойнинг маълум қисмини олган эди, аммо номаълум сабабларга кўра у ҳам ташлаб қўйди. Бунинг сабабини эса фақат юқоридагилар билади...

Бундан биргина хулоса чиқариш мумкин, боғ ва унинг атрофини таъмирлаш учун ё маблағ етишмайди ёки ҳафсала. Боиси уч ой ичида фақатгина эшиклар очиб берилди холос. Таъмирлаш ишлари учун яна уч ой кутсак ажабмас...

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019