Гулистонда баландлиги 65 метрлик давлатимиз байроғи ўрнатилди

11:14 22 Август 2019 Жамият
546 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Бугун Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида Ўзбекистон Республикасининг пурвиқор байроғини ўрнатишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари жамоалари , нуронийлар, ёшлар, туман ва шаҳарлардан келган кўплаб вакиллар иштирок этди.

Тантанада Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Эътиборлиси, байроғимиз ўрнатилган майдонда ранг-баранг дизайндаги янги гулзорлар ҳам ташкил этилди. Бинобарин, Мустақиллик байрами арафасида Гулистон шаҳрида жами 2 миллион туп гул экилди.

Тантанада Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев сўзга чиқди.

Маълумот учун. Бундан олдин вилоятдаги Ширин шаҳрида 35 метр баландликдаги Ватанимиз байроғи ўрнатилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?