Green Card жавоблари санаси маълум бўлди

06:22 02 Июнь 2020 Дунё
499 0

АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берадиган Green Card лотереясининг DV-2021 дастури учун рўйхатдан ўтганлар жавобларни 6 июндан бошлаб текширишлари мумкин бўлади.

Green Card лотереяси учун рўйхатдан ўтганлар 6 июндан бошлаб қуйидаги манзилда жавобларни текшириши мумкин.

Маълумот учун, АҚШ давлат департаменти бу йилги Green Card лотереяси ғолибларини эълон қилиш муддатини 5 майдан 6 июнга кўчиришга қарор қилганди. Шунингдек, айни дамда АҚШда яшаш ва ишлаш учун виза бериш вақтинча тўхтатилган ва чеклов 22 июнгача амал қилади. Аммо мазкур чеклов бу йилги Green Card ғолибларига таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда АҚШга кетиш учун лотереяга ҳужжат топширувчилар хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?