Глобал иқтисодиёт коронавирус пандемияси инқирозидан қайта тикланиши учун камида беш йил керак — Жаҳон банки

17:37 18 Сентябр 2020 Дунё
227 0

Архив сурат

Жаҳон иқтисодиёти коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироздан беш йил ичида қайта тикланади. Бу ҳақда Жаҳон банки бош иқтисодчиси Кармен Рейнхарт айтиб ўтди.

«Эҳтимолки, карантин билан боғлиқ барча чеклов чоралари бекор қилинса, бу янада тезлашар, аммо тўлиқ тикланиш учун беш йил талаб этилади», дейди эксперт.

Шунингдек, у инқироздан сўнг дунё бўйлаб қашшоқлик даражаси сўнгги 20 йил ичида биринчи маротаба ошишини қўшимча қилган.

«Инқироз дунёдаги тенгсизликни янада кучайтиради. Хусусан, бой давлатлардаги инқироз энг камбағал одамларга кўпроқ таъсир кўрсатади, камбағал давлатлар эса бой мамлакатларга қараганда кўпроқ зарар кўради», дейди Рейнхарт.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?