Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейи — халқимизнинг ўчмас жасорати ҳақида сўйлайди (Фоторепортаж+Видео)

20:26 09 Май 2020 Жамият
1548 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўтган йили Президентимиз томонидан улкан боғ барпо этиб, халқимиз қаҳрамонлигини абадийлаштириш ташаббуси илгари сурилган эди. 

Шундан сўнг, илмий-ижодий жамоатчиликнинг таклифлари, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида бадиий-меъморий концепция ишлаб чиқилди. Давлатимиз раҳбари бу борадаги лойиҳалар билан бир неча бор танишди. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 12 гектардан зиёд жой ажратилиб, улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Натижада бунёд этилган Ғалаба боғи Ўзбекистон халқи Иккинчи жаҳон урушида ғалабани таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини, жасоратини бор кўлами билан кўрсатиб берадиган яхлит мажмуага айланди.   

Элимизнинг бу жасорати, меҳр-мурувват ва инсонпарварлик фазилатлари ҳали ҳамон шон-шараф мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб келмоқда. Вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Шон-шараф музейида эса ана шундай шонли тарих ўз ифодасини топган. Тарихий факт ва воқеалар замонавий технологиялар, интерактив усуллар ёрдамида акс эттирилган.

Фотомухбиримиз Ҳасан Пайдоев халқимиз тақдирига бевосита дахлдор бўлган ушбу масканлардан фоторепортаж уюштирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?