“Ғалаба боғи мажмуаси” фаолияти ташкил этилади

11:09 29 Апрель 2020 Ҳужжатлар
270 0

Архив сурат

Вазирлар Маҳкамасининг “Ғалаба боғи мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

Тошкент шаҳри Олмазор туманида барпо этилган Иккинчи жаҳон уруши даврига оид Ғалаба боғи ва унинг кириш қисми, боғ таркибидаги Марказий хиёбон, Темир йўл вокзали, ҳарбий техникалар майдончалари, Амфитеатр ва маъмурий бино, Ғалаба ҳудуди, Урушнинг даҳшатли қиёфаси, Фронт орти ҳудуди, Мотам ва андуҳ ҳудуди, Шоду-хуррамлик ҳудуди, Шукроналик ҳудуди, Ғалаба ҳудуди, Шон-шараф давлат музейи ҳамда монумент ва ҳайкаллардан иборат юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги “Ғалаба боғи мажмуаси” фаолиятини ташкил этиш;

Мажмуани оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфига бериш;

Мажмуа ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказини бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Қуйидагилар Мажмуанинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

Иккинчи жаҳон уруши майдонлари ва фронт ортида мардлик, жасорат ва матонат кўрсатган Ўзбекистон халқига юксак ҳурмат ҳамда эҳтиром кўрсатиш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашлари номларини абадийлаштириш, ўзбек халқининг буюк ғалабага қўшган ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш;

аҳолининг тарих билан ҳамнафас бўлиб, ўтганлар хотирасини ёд этиши, уларга ҳурмат бажо келтириши, шунингдек, мазмунли дам олиши билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирларни ҳамда республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий анжуманлар, конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари, ижодий кечалар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

туристлар, илмий тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Мажмуада замонавий комплекс дам олиш масканларини ташкил этиш ва унинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёшларни урушнинг даҳшатли оқибатларини ҳеч қачон унутмасликка чорлаш, мустақиллик, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, Ватан ҳимоясига доимо тайёр туриш руҳида тарбиялаш ишларида қатнашиш;

мустақил равишда ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейи билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид экспозицияларни тадқиқ этиш бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказиш;

республика таълим муассасалари билан ҳамкорликда Мажмуада очиқ дарслар, маъруза ва семинар машғулотлари, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташини ташкиллаштириш;

Мажмуа ҳудудида жойлашган бино, иншоот ва бошқа объектлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини таъминлаш;

Мажмуа таркибига кирувчи Шон-шараф давлат музейи фондлари ва экспозицияларини Иккинчи жаҳон уруши ҳамда меҳнат фронти қатнашчилари ва қаҳрамонларига оид архив ҳужжатлари ҳамда уларнинг мардлиги ва юксак жасоратини ҳаққоний ёритишга қаратилган мамлакатимиз ва хориждаги Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам бойитиб бориш;

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабада Ўзбекистон халқининг қўшган улкан ҳиссани аниқ тарихий ҳужжатлар билан асослаш учун фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш;

Ўзбекистоннинг ҳарбий тарихини ўрганиш, жумладан, ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутган буюк саркардалар, давлат арбобларининг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг жаҳон ҳарбий санъатида тутган ўрнини илмий тадқиқ қилиш ва тарғиб қилиш;

Иккинчи жаҳон урушига оид музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш, аниқлаш, тўплаш, ўрганиш ва уларни кенг оммага намойиш қилиш, шунингдек, маданий, маърифий ва илмий фаолиятни амалга ошириш;

Мажмуа таркибига кирувчи Шон-шараф давлат музейи экспозициясини такомиллаштиришда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, ноанъанавий экспозициялар яратиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари ҳамда фахрийларининг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, уларнинг кўрсатган хизматлари ва қаҳрамонлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Иккинчи жаҳон уруши даврига оид тегишли коллекциялар ва ашёларни сақлаш, ҳисобга олиш, экспонатга қўйиш;

Мажмуа таркибига кирувчи Шон-шараф давлат музейи коллекциялари ва ашёларига оид маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш, уларни янгилаб бориш, ҳамда музейнинг бутун фонди реестри ва йўл кўрсаткичини каталоглаштириш ишларини ташкил этиш, шунингдек музей коллекциялари ва ашёларини босма ҳамда электрон вариантда Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондига киритиш юзасидан таклифлар киритиш;

аҳолига маданий-дам олиш хизматлари кўрсатиш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?