Футбол бўйича Суперлига баҳслари 13 июндан бошлаб давом эттирилади

09:10 02 Июнь 2020 Спорт
184 0

Коронавирус сабаб тўхтаб қолган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2020 йилги мавсуми 13 июндан давом эттирилади. Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) расмий сайтида маълум қилинди.

"Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам футбол учрашувлари ва мамлакат ички чемпионати тўхтатилган эди.

ЎзПФЛ юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда миллий чемпионат баҳсларини давом эттириш бўйича ўз режаларини ишлаб чиққани ва буни Суперлига клублари бош мураббийлари билан муҳокама қилгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Шу тариқа, ЎзПФЛ ЎФА билан келишган ҳолда Coca Cola Суперлигаси баҳсларини 13 июндан бошлаб давом эттиришга қарор қилди. Таъкидлаш жоиз, орада юзага келган танаффус сабабли, чемпионат баҳслари июль ойида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган. Баҳслар шунингдек, декабрь ойигача давом этади", дейилади хабарда..

Шунингдек, ОФК айни дамда ОЧЛ баҳслари тақвимини ишлаб чиқаётгани ҳамда куз ойига ФИФА кунлари белгилангани сабабли чемпионат тақвимида ўзгаришлар юзага келиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?