Флойд Мейвезер ўзбекистонлик яккакурашчини дунёдаги энг яхши жангчи деб атади

09:53 13 Август 2019 Спорт
295 0

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродовни дунёдаги энг яхши MMA жангчиси деб атади. У бу ҳақда Instagram’даги саҳфасида ёзган.

Афсонавий боксчи ўз саҳифасида Муродов суратини жойлаштириб, унга “The best MMA fighter in the world!” деб изоҳ қолдирган.

Жорий ёзда Муродов ММА’да иккита жанг ўтказиб, иккаласида ҳам рақибларини нокаут билан мағлуб этган. Ўзбекистонлик жангчи машҳур кишиларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тез-тез пайдо бўлиб, унинг жанглари видеоси интернетда тезда тарқалади.

Муродов Ultimate Fighting Championship (UFC)’да ҳамда MMAA Arena, XFN, BA каби халқаро мусобақаларда иштирок этган. Профессионал фаолиятини 2012 йилда бошлаган ва бугунги кунгача 27 жанг ўтказиб, ундан 21 тасида ғалаба қозонган, 6 тасида мағлуб бўлган. Дамиан Чандеель, Иштван Тот, Криштофф Лппа каби жангчилар билан курашган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019