ФХХ раҳбари: террорчилар Россияда чет эллик талабаларни ўз сафларига ёллашга уринишмоқда

19:11 13 Август 2019 Дунё
87 0

Россия Федерал хафвсизлик хизмати (ФХХ) раҳбари Александр Бортников халқаро террорчилар Россия олий таълим муассасаларида таълим олаётган хорижлик талабаларни ўз сафларига ёллашга уринаётганликлари ҳақида айтиб ўтди.

“Халқаро террорчилик ташкилотлари вакиллари Россияда бўлган муҳожирлар ва Россия олий таълим муассасаларида ўқиётган чет эллик талабаларни террорчилик фаолиятига жалб қилиш ва ёллашга уринишда давом этмоқда”, - деди  у Миллий аксилтеррор қўмита мажлисида.

А.Бортников мигрантлар ўртасида радикал кайфиятлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўшимча чоралар кўриш, ушбу муаммони ҳал қилишда ҳокимиятнинг федерал ижро этиш органлари раҳбарлари эътиборини ошириш ва уни ҳал қилишни шахсий назоратга олиш кераклигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Альфа” аксилтеррор махсус кучлари собиқ қўмондони Юрий Погиба террорчилар жуда ёшариб кетганини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019