“ФҲДЁ ягона электрон архив” нега зарур?

12:05 08 Ноябрь 2019 Жамият
176 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятида ФҲДЁ бўлимларида сақланаётган маълумотлар миқдорига қараб 16 та архивариус штат бирликлари жорий этилган.

Вилоят бўйича 6 774 861 та барча турдаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари мавжуд. Ушбу маълумотларни “ФҲДЁ Ягона электрон архив” ахборот тизимига киритиш учун ва ажратилган штат бирликларининг имконияти чекланганлиги эътиборга олиниб, ФҲДЁ бўлимлари ходимларига кунлик 100 тадан кам бўлмаган миқдорда маълумотларни базага киритиш вазифаси топширилган.

“ФҲДЁ ягона электрон архив” нега зарур?

Сўнги ахборот-коммуникация технологияларини соҳага жорий этиш орқали ФҲДЁ органлари фаолиятида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомиллари енгиллашади. Фуқаролар ваколатли давлат органлари ва ташкилотларга бормасдан давлат хизматларидан фойдаланишга эришадилар. Хизматларнинг сифати ва тезкорлиги,қулайлиги ошади. Энг қиммат хазина“вақт” тушунчаситежалади.Аслида, ФХДЁ архив маълумотномалари ва ахборотини олиш имкониятини берувчи ягона электрон архивининг яратилиши аҳоли учун қилинаётган ислоҳотларнинг бир қисмигина холос.

Бу тизим идоралараро интеграциялашув, электрон ҳамкорликни кенгайтириш орқали бюрократик тўсиқлар,коррупция ҳолатларини юзага келишининг олдини олади.Марказдан йироқ, олис худудлардаги аҳоли пунктларида сайёр(мобил) давлат хизматлари кўрсатишнинг қулай услубларини ишлатиш имконини ҳам беради.

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси томонидан аниқланишича...

2019 йил октябрь ойига қадар вилоятда барча ёзувларнинг  2 миллион 225 минг 832 таси, ёки жами маълумотларнинг 37 фоизигинакиритилгани маълум бўлди. Республика миқёсида бу вазифани бажариш муддати 2022 йил 1 январга қадар белгиланган бўлса-да, Фарғонадаги туманлар кесимида таҳлил қилинганда: Ўзбекистонтумани ФҲДЁ бўлимида 15 %, Қўқон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 20%, Қува туман ФҲДЁ бўлимида 12%, Қўштепа туман ФҲДЁ бўлимида 21%, Данғара туман ФҲДЁ бўлимида 20%, Марғилон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 20 %, Боғдод туман ФҲДЁ бўлимида 21%, Бувайда туман ФҲДЁ бўлимида 22 %, Олтариқ туман ФҲДЁ бўлимида 15 %, Данғара туман ФҲДЁ бўлимида 12%, Фарғона шаҳар ФҲДЁ бўлими 7 %, Бешариқ туман ФҲДЁ бўлимида 20 %, Марғилон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 16%, Риштон туман ФҲДЁ бўлимида 30 %, Фарғона шаҳар1-сон ФҲДЁ бўлимида 20 % маълумотлар ягона ахборот тизимига киритган холос.

Ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоятибошқармаси томонидан “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига маълумотларни сифатли ва тез киритишни ташкиллаштириш мақсадида жорий йилнинг август ойидан бошлаб, ФҲДЁ бўлимларида мавжуд далолатнома ёзувлари сонидан келиб чиқиб тақсимот режа ишлаб чиқилди ва ҳар бир туманга маълумотлар ҳажмига кўра кунлик киритилиши лозим бўлган меъёр белгиланди.

Афсуски, барча туманларда ҳам ФҲДЁ бўлимлари томонидан маьлумотларни киритишнинг самарадорлиги таьминланмаяпти. Масалан, Фарғона шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлимида жараён ўрганилганда,“ФҲДЁ ягона электрон архиви” базасига маълумотларни туширишда ходимлар сусткашликка йўл қўйганлиги маълум бўлди. 2-сон ФҲДЁ бўлими жорий йилнинг 27 сентябрь кунидан бинонинг электр энергиясидан қарзи борлиги сабабли узиб қўйилган. Шу боис14 октябрга қадар бўлимда иш жараёнида узилишлар юзага келган. Бўлим биноси ачинарли аҳволда бўлганлиги сабабли 7 октябрь куни Фарғона шаҳар Янги аср кўчаси 72-уйга кўчиб ўтган.

Қува,Олтиариқ, Қўштепа, Ўзбекистон, Боғдод туман ФҲДЁ бўлимида фаолият кўрсатиб келаётган1 нафардан архивариуслар тақсимот режада 300 та кўрсатилган бўлсада, улар бир кундабор йўғи 100-120 дона ахборот тизимига маълумотларни киритиш билан кифояланишмоқда. Натижада Ўзбекистон ,Қўштепа, Қува, Олтиариқ туман ФҲДЁ бўлимлари томонидан далолатнома ёзувлари ҳақидаги маълумотларни “ФҲДЁ ягона электрон база” ахборот тизимига белгиланган муддатларда киритиб бўлинмаслиги эҳтимоли юқорилигини кўрсатмоқда.

Нега бундай сускаштликларга йўл қўйилмоқда, сабаб нимада?

Муаммоларнинг пайдо бўлиши ҳеч қачон бир сабаб нуқтаи назаридан келиб чиқмайди. Балки унда объектив ҳамда субъектив сабаблар мужассам. ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг шахсий масъулиятсизлигими, белгиланган вазифага лоқайдлигими, моддий-техник имкониятлар ёки ходимларнинг етишмаслигими? Бу ҳолатни обдон таҳлил қилиб кўриш зарур.

Агарда муаммо моддий техник таъминотнинг яхши эмаслиги десак, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябьдаги 768-сонли қарори билан барча ФҲДЁ бўлимлари энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмалари ва юқори сифатли интернет билан таъминланган.

Кадрлар билан таъминланганлик даражасини ўрганадиган бўлсак, ҳар бир туманда ФҲДЁ актлари сонига нисбатан штат бирликлари ажратилган, яъни 200 мингдан ортиқ далолатномалари мавжуд бўлган ФҲДЁ бўлимларида қўшимча – архивариус штати ташкил этилган.

Қувасой, Фарғона шаҳар 2-сон, Сўҳ ҳамда Ёзёвон тумани, ФҲДЁ бўлимларида далолатномалар сони 200.000 га етмаганлиги сабабли бу бўлимларда архивариус штатига зарурат йўқ деб топилган. Моддий-техника ва кадрлар масаласи аниқ экан, демак бу ерда инсон фактори, яъни ходим масъулияти, вазифасини тўлиқ ҳис қилиши, масъулиятини англаш даражаси муҳим роль ўйнамоқда.

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан барча туман ва шаҳарФҲДЁ бўлимларининг “Ягона электрон ФҲДЁ архиви” ахборот тизимига маьлумотларни киритиш аҳволини яхшилаш ва белгиланган муддатда бажариш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.Айни кунлардаходимлар фаолияти ўрганилиб, ваколатдоирасида ишлар ташкиланаётир.

Маълумотларни киритиб бориш шу ҳолатда давом этадиган бўлса, Фарғона шаҳар 1-сон, Ўзбекистон, Олтиариқ, Қўштепа, Данғара туманлари,Қўқон ва Марғилон шаҳар ФҲДЁ бўлимлари тахминан 2 йилда, Фарғона туман 1-сон, Қува, Бешариқ туманлари ФҲДЁ бўлимлари 1 йил муддатда “ФҲДЁ ягона электрон база” ахборот тизимига маълумотларни кирита олиши ҳисоблаб чиқилди.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан қилинган таҳлил ва текширишлар натижасига кўра, айрим туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлим архивариуслари ўзларига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган интизомий жазо чораси қўлланилди.  Хусусан: Фарғона шаҳар 1-сон, Риштон, Бешариқ, Бувайда туман ФҲДЁ бўлим архивариуслари ўз лавозимларидан озод этилди.

Белгиланган муддатгача ҳали вақт бор, бемалол улгурамиз, дея жараёнга енгил назар билан қараш, беэътиборлик қилиш ярамайди. Тўғри, ФҲДЁ архивини рақамлаштириш осон иш эмас. Турли йилларда, турли ходимлар томонидан, турли ҳуснихатда ёзилган қайдномаларни компьютерда бирорта хатосиз териш катта масъулият талаб этадиган иш. Аммо, белгиланган вазифани имкон даражасида бажариш бу ходимнинг характери, ўз ишига масъулият сеза олиши, тиришқоқлиги ва салоҳиятига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 3-бандида мажбуриятларни мувофиқ тақсимлаш ва жавобгарлик соҳаларига асосан, ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базаси, яъни замонавий оргтехника, оптик тола,узлуксиз интернет тизими билан таъминлаш туман ва шаҳарҳокимликлари зиммасига юклатилган.Афсуски, айримҳудудларда ҳамон бу масъулиятли вазифалар тўлалигича бажарилмаган.

Ривожланиб бораётган глобал жамиятда фуқароларнинг сарсон бўлмаслиги, ташкилотма ташкилот эшик қоқиб юрмаслигини таъминлаш мақсадида муҳим қарорлар қабул қилиниб ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам давлат ва жамият ўртасида тўсиқсиз мулоқот бўлишига, ташкилот ва идораларнинг фуқароларга яқин ва очиқ бўлишини таъминлаш учун хизмат қилади.

Раъно Бойқўзиева,

Давлат хизматлари Агентлиги
Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019