Фарғона вилояти ҳокими огоҳлантирилди ва унга уч ой муддат берилди. Ш.Ғаниевнинг ўзи кечирим сўради(Видео)

15:43 30 Сентябр 2019 Жамият
2041 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

2019 йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламент ва одоб комиссияси кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Кун тартибида Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг  сенаторлик фаолияти тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сўзга чиққан сенаторлар Мақсуда Варисова, Гавҳар Алимова, Толибжон Мадумаров, Иқболжон Мирзаалиев таъкидланганларидек, Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Ш. Ғаниев  маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказадиган, шаъни ва қадр-қимматини камситадиган иборалардан фойдаланганлиги ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасида депутат, сенатор одоб қоидаларига қатъий риоя этиши лозимлиги белгиланган.

Сенатнинг 2017 йил 28 мартдаги СҚ-154–III-сонли Қарори билан тасдиқланган Сенат аъзоларининг одоби қоидаларига кўра сенатор ўз фаолиятида жамиятда умумий қабул қилинган ахлоқ-одоб принципларига қатъий риоя этиши, фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши, шунингдек сенатор номига доғ туширадиган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши лозим.

Сенатор юқорида кўрсатилган одоб қоидаларига амал қилмаган ҳолларда унинг фаолияти Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси томонидан кўриб чиқилиши ҳамда зарур ҳолларда тегишли чоралар кўрилиши назарда тутилган.

Юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламент ва одоб комиссияси Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевга нисбатан уч ойлик синов муддати билан бирга қатъий огоҳлантириш чорасини белгилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019