Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

15:23 04 Октябр 2019 Спорт
167 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 4-12 октябр кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Халқаро Шахмат академияси биносида шахмат бўйича “Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати” старт олди. Ушбу чемпионат Ўзбекистон Шахмат федерацияси томонидан ташкил қилинмоқда.

Мазкур чемпионат Халқаро Шахмат академияси биносида ўтказилади. “Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати”да республикамизнинг барча ҳудудидан 48 иштирокчи қатнашишмоқда.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, календар режа бўйича ушбу мусобақа ёз ойида ўтказилиши керак эди, аммо кўпгина фахрий шахматчиларнинг илтимосига биноан турнир салқин мавсум яъни куз ойига кўчирилди.

Мусобақада электрон соатлардан фойдаланилмоқда. 9 турдан иборат бу баҳс, 12 октябр куни ўз ниҳоясига етади. Совринли 3 ўриндан ташқари яна 10 га яқин шахматчи мукофотланиши режалаштирилган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019