Эртага Юнусободнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади

22:58 17 Февраль 2020 Жамият
172 0

Архив сурат

Жорий йилнинг 18 февраль сешанба куни Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” Матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур узилиш “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

Хусусан Юнусобод туманида жойлашган “Астрономия” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВ юқори кучланишли “Юлдуз”1 ва 2 номлифидернинг ер остидан ўтган кабель тармоқларида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бунинг натижасида шу куни соат 10:00 дан кеч соат 16:00 га қадар, “Буюк турон” МФЙ ҳудудида жойлашган“Ниёзбек йўли” ва “Шаффоф обод”,“Шаффоф обод”тор кўчаларидаги аҳоли истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар кутилмоқда.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Юнусобод ТЭТК”ишонч телефони:(71) 225-00-65


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019