Эронлик олимлар коронавирусга қарши дори яратилди. У соғайиш муддатини тезлаштиради

15:03 18 Март 2020 Дунё
1492 0

Иллюстратив сурат

Эронлик олимлар коронавируснинг янги туридан келиб чиққан пневмонияни даволаш учун комбинацияланган дорини топишди.

Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш бўйича миллий штаб илмий кенгашининг раҳбари Мустафо Ғаний шу мавзу доирасида ташкил этилган брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Эрон тадқиқотчилари янги коронавирус келтириб чиқарган ўпканинг ўткир ва сурункали касалликларини даволай оладиган дориларнинг комбинациясини топишган.

“Препарат уч дорининг комбинациясидан иборат бўлиб, коронавирус инфекцияси бўлган беморларда касалхонага ётқизилиш муддатини тўрт кунгача қисқартиради“, дея қўшимча қилган у.

Қайд этилишича, ушбу препаратни қабул қилган беморларнинг 40 фоизига касалхонага ётқизилганидан кейин тўрт кун ичида уйига кетишларига рухсат берилган.

  • Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан касалланганлар сони 16 169 кишига етган. Инфекцияни юқтириб олган 988 киши ҳаётдан кўз юмган. Инфекцияни юқтириб олганлардан 4996 нафари тузалган.
  • Жаҳон бўйича коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар 198 минг кишидан ошиб кетди. Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, беморларнинг 81 950 нафари соғайган. Ушбу инфекция туфайли 7948 киши ҳаётдан кўз юмган.
  • Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатимизда мазкур инфекцияни 13 киши юқтириб олган. Уларнинг аҳволи қониқарли.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?