Ер аҳолисининг ўнтадан тўққизтаси ҳавоси ўта ифлосланган ҳудудларда яшайди

20:56 08 Март 2020 Lifestyle
201 0

Фото: www.google.com

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ер аҳолисининг ўнтадан тўққизтаси ҳавоси ўта ифлосланган ҳудудларда яшаётганини исботловчи тадқиқот натижаларини эълон қилди.

“Ҳавонинг ифлосланиши иқтисодиётдаги вазият ва одамларнинг яшаш сифатига таҳдид қилувчи куч билан ўсишда давом этмоқда. Бу соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолатдир”, — дейилади ЖССТ ҳисоботида.

БМТнинг маълумотига кўра, 2012 йилда 7 миллион одам ҳавонинг ифлосланиши оқибатида вужудга келадиган турли касалликлардан вафот этган бўлса, 2018 йили эса 4 миллиондан ортиқ одам бевақт ҳаётдан кўз юмган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ифлосланган ҳаво одатда, нафас, юрак-қон томир, иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, йилдан йилга қиш бошланиши билан Марказий Осиё давлатларида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори ортиб бораётгани ҳам шу каби касалликларнинг авж олишига замин яратмоқда.

Шунингдек, атроф-муҳитнинг ифлосланиши урушдагидан 15 баробар кўп одамнинг умрига зомин бўлар экан.

Бундан ташқари, олимлар экологик муаммолардан энг кўп азият чекувчилар аҳолининг қашшоқ қатламлари эканини ҳам аниқлашди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019