Enter Engineering ишчиларига ойлик маош тўламасдан ишлатаётганлик ҳолати Меҳнат кодекси талабларини қўпол равишда бузишдир — депутат

14:27 22 Октябр 2020 Жамият
492 0

Ғузор туманидаги Uzbekistan GLT заводини қураётган Enter Engineering компаниясининг ишчиларга ойлик маош тўламасдан ишлатаётганлик ҳолати Меҳнат кодекси талабларини қўпол равишда бузишдир.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддасида ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Вазиятнинг шу даражага етиб келишига компания раҳбарияти билан биргаликда меҳнат муҳофазаси бўйича ваколатли орган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотларнинг назоратсизлик ва бефарқликка йўл қўйгани ҳам сабаб бўлган деб ҳисоблаймиз.

Биз ушбу масала бўйича вазирлик ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигидан изоҳ сўрадик ва бугун кун якунига қадар муаммо ижобий ҳал этилиши ҳақида ахборот олдик.

Қисқа вақт ичида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига ҳисобот бериш вазифаси юклатилди.

Муаммо ҳал этилгунига қадар бу иш депутатлар назоратида бўлади.

Одилжон Тожиев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?