Энг зарарли ва зарари кам смартфонлар аниқланди

18:09 11 Февраль 2019 Lifestyle
6156 0

Иллюстратив фото

Халқаро Statista таҳлилий компанияси экспертлари томонидан энг юқори ва паст электр магнитли нурланиш даражасига эга бўлган смартфонлар рўйхати эълон қилинди. Компания ўз тадқиқотларида Германиянинг радиациявий ҳимоя бўйича идораси(Bundesamt für Strahlenschutz) маълумотларига асосланди.

Энг кучли нурланишга эга смартфон деб Xiaomi Mi A1 русуми топилди – нурланиш 1 кг.га 1,75 ваттга тенг.

Иккинчи ўринда OnePlus 5T(1,68 ватт/кг.), учинчи ўриндан Xiaomi Mi Max 3(1,58) жой олган. Дастлабки олтиликка OnePlus 6T(1,55), HTC U12 life(1,48), Xiaomi Mi Mix 3(1,45) маркалари киритилган.

Iphone 7 эса 9-ўрин(1,38), Iphone 8 14-ўрин(1,32 ватт) бўлди.

Statista компаниясининг эътирофича, энг кучли магнит нурланишига эга смартфонлар қуйидагилар:

Энг кучсиз электр магнит нурланишига эга смартфонлар сифатида эса Samsung Galaxy Note 8 ва ZTE Axon Elite эълон қилинди. Уларнинг бу борадаги кўрсаткичи 0,17 ватт/кг.га тенг. LG G7 ва Samsung Galaxy A8(0,24), Samsung Galaxy S8+ ва Samsung Galaxy S7 Edge(0,26) ҳам бу борада кўрсатиб ўтилган.

Statista компаниясининг эътирофича, энг кучсиз магнит нурланишига эга смартфонлар қуйидагилар:

Эслатиб ўтамиз, SAR – килограммга ватт(Вт/кг.) ўлчов бирлиги бўлиб, инсон танаси тўқималарига бир сония давомида ютиладиган электр магнит қувватининг солиштирма коэффициенти ҳисобланади. Мазкур кўрсаткич билан мобиль телефонлар етказадиган зарар даражаси аниқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?