Энг яхши стартап 500 минг долларлик инвестиция ютиб олиши мумкин

11:14 14 Август 2019 Жамият
67 0

Seedstars World халқаро стартаплар танлови Ўзбекистонга қайтмоқда. Бу ҳақда ушбу лойиҳа ташкилотчилари хабар берди.

Шу йил 27 ва 29 сентябрь кунлари Seedstars томонидан тренинг ва энг яхши лойиҳани танлаб олиш учун сармоядорлар билан ёпиқ сессия ташкил этилади. Унинг эгаси Seedstars Tashkent 2019 ғолибига айланади.

Ғолиб Investment Readiness Program’дан уч ой бепул фойдаланиши, мамлакатни Seedstars минтақавий саммитида тақдим этиши, ҳомийлар ва инвесторлар билан учрашиши мумкин.

Қолаверса, Seedstars Global форумига бориб, 500 минг доллар ютиб олиши мумкин. 

Унда иштирок этиш учун аризалар 9 сентябргача қабул қилинади.

Стартап асосчилари инглиз тилида эркин сўзлаша олиши, лойиҳа эса қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

- камида икки йил

- айни пайтда кўпи билан 500 минг долларга молиялаштириш

- технологик асос

- тайёр MVP ва лойиҳа миқёсини исботлаш имконияти

- тижорий лойиҳа.

“Биз Тошкентга қайтишдан хурсандмиз. Ушбу экотизимда икки йилдан ортиқ вақтдан буён бўлиб турибмиз ва Ўзбекистонда юқори сифатли маҳсулотлар устида иш олиб бораётган компаниялар борлигини биламиз”, - деди Seedstars’нинг Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё бўйича менежери Агахусейн Аҳмедов.

Маълумот учун, Seedstars  илк бор 2018 йил май ойида Ўзбекистонга келиб, танловнинг SeedStars Tashkent маҳаллий босқичини ўтказган эди. Унда 11 жамоа иштирок этган. Беллашувда Express 24 ғолиб чиқиб, ўтган йил декабрь ойида Украинада ташкиллаштирилган SeedStars CEE(Марказий Европа ва Евроосиё) минтақавий босқичида қатнашганди. Эътиборлиси, кейинчалик Express 24 минтақа бўйича SeedStars акселераторига ўтган ягона стартапга айланди.

Бу галги тадбир Швейцариянинг юртимиздаги элчихонаси ҳомийлигида Ground Zero коворкинг марказида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Seedstars World ривожланаётган бозорлар ўртасидаги стартап-мусобақа бўлиб, унинг финали Швейцарияда ўтказилади. Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва унга сармоя киритиш орқали ишсизликни камайтириш ҳамда ўсиб бораётган бозорларни ривожлантиришдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019