Энг кўп қарздорлик қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда

13:38 20 Июнь 2019 Жамият
335 0

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ қарзини ундиришга, солиқ қарздорлигини қисқартириш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида 1560 нафар якка тартибдаги тадбиркорнинг 21 млрд. сўм, 3 минг 250 нафар фуқаронинг 1,7 млрд. сўм солиқ қарзи ундирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати хабар берди.
Таҳлилларга кўра, бугунги кунда энг кўп қарздорлик қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида жойларда ўтказилган тадбирлар давомида 12 минг 765 та қарздор корхонанинг 487,6 млрд. сўмдан зиёд солиқ қарзи ундирилган бўлса, шундан 174,8 млрд. сўми айнан қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Мисол учун, пойтахтимизнинг Чилонзор туманида рўйхатдан ўтган “KOʻPRIKQURILISHBUTLASH” корхонаси раҳбарларининг лоқайдлиги сабаб тўпланиб қолган 1,2 млрд. сўмлик солиқ қарзи мажбурий ундирувга қаратилиб, суд қарори асосида ундирилди.

Худди шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтган “Тошкент иссиқлик маркази” давлат унитар корхонасининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзи ойлар давомида тўпланиб қолди. Туман давлат солиқ инспекциясининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, солиқ қарздорлиги бартараф этилмади. Пировардида 3,2 млрд. сўмлик қарздорлик корхонанинг дебиторлари ҳисобидан инкассо топшириқномаси асосида ундириб олинди.

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Бюджетга тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар Ватанимиз сарҳадларининг мустаҳкамлигига, халқимиз фаровонлигини ошириш ва кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлашга сарфланади. Шундай экан, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширинг.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019