Энди 2 миллион 230 минг сўм тўлаган ўқувчи ва талабалар ўқишга “без форма“ бориши мумкинми?(видео)

16:08 09 Март 2020 Жамият
920 0

Архив фото

“Mening yurtim” телеканалида эфирга узатиладиган “Markaziy studiya” информацион дастурининг навбатдаги сонида ушбу саволга қуйидагича жавоб берилди.

“Энди таълим муассассига ўқувчилар мактаб формасида боришлари шарт бўлмайди. Фақат маълум миқдордаги пулни тўлашларига тўғри келади.

- Ие, шунақаси ҳам бўларканми деяётган ҳамюртларимиз бор, албатта”, дея бошловчиларнинг ўзлари ҳам ҳайрон қолади.

Қайд этилишича, 2 миллион 230 минг сўм тўлаган талабалар бир йил мобайнида ўқишга формасиз келиш лицензиясини олади ва ўзлари хоҳлаган кийимни кийиб келишлари мумкин бўлар экан.

Ҳақиқатан ҳам шундайми? Масъул вазирлик ва идораларнинг расмий муносабатини кутиб қоламиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?