Миразизбекдан кейин Элнур ҳам финалда рақибини мағлуб этиб, олтин медаль соҳиби бўлди

22:50 11 Март 2020 Спорт
196 0

Токио-2020 иштирокчисига айланган боксчимиз Элнур Абдураимов (-63 кг) Иорданиянинг Амман шаҳрида якунланиб бораётган лицензион турнир финалидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз финал жангини қозоғистонлик Закир Сафиуллинга қарши ўтказди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган мазкур финал жанги турнирнинг энг ёрқин жангларидан бири бўлди, дейиш мумкин. Қувонарлиси, беллашув ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди ва боксчимиз турнирнинг олтин медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин -57 килограмм вазн тоифаси финал баҳсида иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши баҳс олиб борган Миразизбек Мирзахалилов ўзининг тезкор ва аниқ зарбалари билан ажралиб турди ва якунда ғалаба қозонди.
Бугунги дастур давомида мусобақанинг энг сўнгги жангида олтин медаль учун баҳс олиб борадиган вакилимиз Баҳодир Жалоловни (+91 кг) австралиялик Юстис Хунига қарши жанг кутиб турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?