Элдор Шомуродов: "Баъзан тортинчоқлигим панд беради"

09:08 30 Октябр 2019 Спорт
179 0

 “Россия 24” телеканалининг “Россия футболи” кўрсатувида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўз характери ҳақида сўзлаб берди. Ҳужумчининг сўзларига кўра, баъзан футбол майдонида унга тортинчоқлиги панд бериб қўяди, деб ёзади Спутник.

“Бу нарса характерга боғлиқ. Сурбетлик баъзида яхши ҳисобланади. Тортинчоқлигим эса баъзида менга панд беради. Нима ҳам қила олардим, характер бу характер”, – деди Шомуродов.

Ҳужумчи унинг орзуи Европанинг ТОП-5 чемпионатларида ўйнаш эканини таъкидлаган. У бунга интилишини айтган. Аммо ҳозир “Ростов”да ҳаммаси жойида ва у бирор ерга кетишни ўйламаяпти.

“Ростов” бош мураббийи Валерий Карпин ҳам Шомуродов ҳақидаги фикрларини билдириб ўтган.

“Шомуродов биз билан икки йил ўтказди, икки йил мобайнида ўз устида ишлаб, ўсди. Ўйинчиларнинг ўсиши кузатилмоқда. Ҳар бир футболчининг ўсиши турлича кечади”, - дея қайд этган мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов айни дамда 10 та гол билан РПЛ тўпурарлар пойгасида “Крилья Советов” ҳужумчиси Александр Соболев билан пешқадамлик қилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019