“Эль класико” октябрда бўлмайди ёхуд “Барселона” ва “Реал” ўйини 2 ойга кечиктирилди

16:00 18 Октябр 2019 Спорт
225 0

Шу йил 26 октябрь куни Испания чемпионати доирасида бўлиб ўтадиган “Барселона”- “Реал” баҳси бошқа кунга кўчирилди. Бунга Каталониядаги норозилик намойишлари сабаб бўлди. Бу ҳақда Медуза манбаси маълум қилди.

Ушбу ўйин захирага олинган кун 18 декабрда бўлиб ўтади.

Аввалига Ла-Лига раҳбарияти матчни бошқа санага кўчирмоқчи эмас, балки уни Мадридда ўтказмоқчи эди. Шунда “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтадиган иккинчи давра ўйини Барселонада бўлиб ўтарди. Аммо клублар бундай таклиф борасида келиша олишмади.

“Барселона” ва “Реал” ўртасида “Эль Класико”деб номланувчи беллашув футбол оламидаги энг машҳур ва принципиал қарама-қаршилик ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни пайтда Ла-Лига турнир жадвалини 18 очко билан бошқариб бораётган бўлса, “Барса” 16 очко билан иккинчи поғонада кетяпти.

Маълумот учун, “Барселона” Испания Олий суди томонидан судланган каталон етакчиларини расман қўллаб-қувватлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019