Экстремистик ташкилот номлари рўйхати маълум қилинди

17:28 08 Май 2019 Жамият
2049 0

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар, каналлар ва номлар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади. Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. Қайси ташкилотларга нисбатан суднинг уларни экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса, ўша ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Шунингдек, мазкур моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди.

Профил, канал ва саҳифаларнинг номи

1. “Абу Салоҳ дарсликлари”

2. “Жаннат ошиқлари”

3. “Шом овози”

4. “Тавҳид ва жиҳод”

5. “Islam Abu Khalil”

6. “Полвон Новқатлик”

7. “Сохиб Махмудов”

8. “Фаррухбек Абдуллаев”

9. “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”

10. “Мухожир Полвон”

11. “Abu Aisha”

12. “Turkiston”

13. “Хуррият инфо”

14. “Нажот”

15. “ал-Ваъй”

16. “Роя”

17. “Usulul fiqh”

18. “Mustalahul hadis”

19. “Darslardan qisqa lavhalar”

20. “Fiqh ahkomlari”

21. “Tavhid darsi”

22. “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”

23. “Savol va javoblar”

24. “Foida Mp3”

25. “Foida va qoidalar”

26. “Tafsir darslari”

27. “Talbisu iblis darslari”

28. “Islomni buzuvchi amallar darslari”

29. “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”

30. “Ayollar darslari silsilasi”

31. “Aqiyda darslari”

32. “Silsilaviy darslar va maʼruzalar”

33. “Muhim darslar”

34. “Aqiydatul vositiya”

35. “Mustalahul hadis”

36. “Alfatx”

37. “Talabalar uchun darslar”

38. “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”

39. “DAʼVAT UZ”

40. “HIDOYAT TV”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019