Экспертлар ялпи мажлис кун тартибидаги қонунларни кўриб чиқди

09:46 21 Август 2019 Сиёсат
211 0

Сенатда Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган қонунларни муҳокама қилдилар.  Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

“Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг муҳокамаси чоғида мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ ишлаб чиқилиб, амалдаги қатор қонун ҳужжатлари нормаларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиришга қаратилгани таъкидлаб ўтилди. Жумладан, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамасида ишчи гуруҳ аъзоларининг таъкидлашича, киритиладиган ўзгартишлар фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари томонидан  тегишли соҳаларда жамоатчилик назоратини амалга оширишни назарда тутади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари “Баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунини ҳам кўриб чиқди. Хусусан, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига фуқаролар йиғинидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари лавозимларини бекор қилишга ҳамда ички ишлар органлари таянч пунктлари таркибига жамоат тартибини сақлаш бўйича (катта) профилактика инспекторлари ёрдамчилари лавозимларини жорий этишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам кўриб чиқилди.

Барча муҳокама этилган қонунлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари ўз нуқтаи назарини баён этди, уларнинг умумлаштириш эса сенаторларга тўғри қарор қабул қилиш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019