Эксперт: Коронавирус иссиқ ҳароратда йўқолади деган қарашлар бу — фантазия

12:19 16 Март 2020 Дунё
5540 0

Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши коронавирус тарқалишини тўхтатиши мумкин деган тахминларни ўринсиз.

Худди шундай фикрни Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институти жамоат саломатлигини таҳлил қилиш ва прогнозлаш лабораторияси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Борис Ревич илгари сўрмоқда.

“Юқори ҳароратда у (коронавирус — таҳр.) чиқиб кетади, деган тахминлар бор. Аммо менинг фикримча, бу фантазия. Вирус Ухандан келиб чиқди. Ўша пайтда — январь-декабрь ойларида у ерда ўртача кунлик ҳарорат 10 даража илиқ эди. Шундай экан коронавирус иссиқ ҳароратдан қўрқади дея ҳисоблаш нотўғри”, дейди Ревич.

Мутахассис таъкидлашича, одам инфекциядан халос бўлиш учун иссиқ ҳароратга таянмаслик керак.

“Тушунишимча, мунозаралар давом этар экан, вирус кимга тегишли ва унинг ташувчиси ким, ва бу ҳали тўлиқ аниқланмаган”, дейди мутахассис.

Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 11 март куни янги COVID-19 коронавируси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу вирус дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатида қайд этилган. Уни юқтириб олганлар сони 167 минг нафардан ошган. 76 452 киши тузалиб кетган. Инфекция туфайли 6503 киши ҳаётдан кўз юмган.

Ўзбекистонда олти кишида ушбу вирус аниқланган. Уларнинг бешта бир оила вакиллари ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?