ЕЧЛ, Европа лигаси ва Англия премьер лигаси ўйинлари коронавирус туфайли вақтинча тўхтатилди

16:46 13 Март 2020 Спорт
190 0

УЕФА Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг келгуси ҳафта бўлиб ўтадиган ўйинлари тўхтатилди, деб хабар берди ушбу ташкилот расмий сайти.

Гап ЕЧЛнинг 17 ва 18 март кунлари бўлиб ўтадиган 1/8 финали баҳслари, Европа лигасининг 19 мартга белгиланган ўйинлари ҳамда УЕФА ўсмирлар лигаси ҳақида кетяпти. Ўз-ўзида еврокубокларнинг 1/4 финали матчлари учун қуръа маросими ҳам кечиктирилади.

Яна бир маълумот. Бугун Англия Премьер лигаси, Чемпионшип, Биринчи ва Иккинчи лигаси ўйинлари ҳам коронавирус тарқалиши муносабати билан вақтинча тўхтатилган. Мусобақалар 4 апрелдан қайта бошланиши кутиляпти.
 

Бундан олдин инфекция ёйилиши сабаб футбол бўйича Италия, Испания, Франция чемпионатлари ва бошқа спорт мусобақалари ҳам вақтинча бекор қилинганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019