ЕЧЛ чорак финали ва ярим финалига қуръа ташланди. Роналду ўз собиқ жамоасига қарши тўқнаш келиши мумкин

19:09 10 Июль 2020 Спорт
419 0

Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА қароргоҳида 2019/2020 йилги мавсум Европа Чемпионлар лигаси чорак ҳамда ярим финал босқичларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу сафарги тадбир аввалгиларидан бироз бошқачароқ кечди. Ҳали нимчорак финалнинг яна 4 та баҳси ўз якунига етмагани сабабли, 1/4 финалда ўйнайдиган 2 та жуфтлик аниқ бўлганди, холос. 

Чунки олдинги босқичнинг қолган 4 жуфтлигида жавоб баҳслари ҳали ўйналмаганди.  Шу боис, қуръа «double team» шаклида ўтказилди. Демак, жамоалар қуйидагича тартибда тақсимланди:

«Манчестер Сити»/«Реал Мадрид» - «Ювентус»/«Лион»;

«Атлетико Мадрид» - «Лейпциг»;

«Барселона»/«Наполи» - «Бавария»/«Челси»;

«Аталанта» - «ПСЖ».

Аммо бу гал ҳам бир "анъана" ўзгармади. Бир тарафга кучли, иккинчи тарафга эса нисбатан кучсиз клублар йиғилиб қолди. 

Бироқ, шунга қарамай, мутахассислар баҳсларнинг анчайин шиддатли кечиши эҳтимоли юқорилигини айтишяпти. Айниқса ҳали ғолиб номи аниқланмаган жуфтликлар мухлисларга юқори ҳарорат бахш этиши шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, нимчорак финалнинг қолган 4 баҳси мезбонлар уй стадионида ўтиши режалаштирилган бўлиб, 7-8-август санасига белгиланган.

1/4 финал босқичлари 12 — 15, 1/2 финал босқичлари эса 18 ва 19 август кунлари бўлиб ўтади. Ҳар икки босқич мезбони сифатида Лиссабон танланган. Финал ўйини эса 23 август санасига белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?