Дунёнинг энг тоза соҳиллари аниқланди

18:09 16 Апрель 2018 Дунё
777 0

Экологик таълим фонди (FEE) дунёдаги энг тоза соҳиллларни аниқлади.

Унда Испаниянинг 579 соҳили (пляж), энг тоза деб топилиб, мовий байроқни қўлга киритди. 

Грециянинг эса 466 та дам олиш маскани ана шундай эътирофга лойиқ кўрилди. Рейтингда кучли бешликка Туркия, Франция ва Италия мамлакатлари кирган.

Манбага кўра, мовий байроққа муносиблар сувнинг мусаффолиги ва соҳилда яратилган қулайликлар каби мезонлар асосида аниқланади.

Эътиборлиси, янги рейтингда Туркиянинг позицияси кескин ўзгарди. Нега деганда, мазкур мамлакат ўтган йилги рўйхатда бешинчи поғонадан жой олганди. Бу сафар эса учинчи ўринни банд этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019