Дунёда коронавирус. “Тождор ёв“нинг янги эпимаркази маълум бўлди ва бошқа янгиликлар

13:27 23 Май 2020 Дунё
372 0

— Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 5,2 млн.дан ошиб кетди, 338 мингдан зиёд бемор вафот этган, 2 млн.дан зиёд инсон тузалган.

—ЖССТ Жанубий Америка коронавируснинг янги эпицентрига айланганини маълум қилди.

— Бразилияда беморлар сони 330 мингдан ошиб кетди ва бу давлат Россиядан ўтиб кетди. Бир кунда вирусни юқтирганлар сони 20 803 нафарга етиб, бу борадаги антирекорд қайд этилди. У ерда қурбонлар сони 21 мингдан ошди.

— Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо коронавирусга қарши чекловларни юмшатишга қарор қилди. Штат аҳолисига ўн кишигача йиғилишга рухсат берилди.

— АҚШда беморлар сони 1,6 млн.дан ошди. 350 мингдан ортиқ инсон тузалди, 96 мингдан зиёди вафот этди.

— Хитойда ўтган суткада январь ойидан буён илк марта вирусни юқтириш билан боғлиқ бирорта янги ҳолат қайд этилмади. Пандемия бошлангандан буён ушбу мамлакатда касалликка чалинганлар сони 84 081 нафарга етган бўлса, 79 мингдан зиёд бемор соғайди, 4638 нафари вафот этди.

— Жанубий Кореяда бир кунда 23 кишида инфекция аниқланди, умумий беморлар сони 11 165 нафарга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?