Дунёда коронавирус. Испания оролига яна бир эпидемия хавф солмоқда ва бошқа янгиликлар

00:13 27 Май 2020 Дунё
400 0

— Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 5,54 млн.дан ошиб кетди, 347 мингдан зиёд бемор вафот этган, 2,26 млн.дан зиёд инсон тузалган.

— Сербияда қарийб икки ойдан бери биринчи марта бир сутка давомида ҳеч ким коронавирусдан вафот этмади.

— Испаниянинг Ибица оролидаги чўмилиш ҳавзалари бўшаб қолган. Оқибатда бу ҳудудларни тропик безгак ташувчилари бўлган тропик йўлбарс чивинлари босиб кетди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари фуқаролардан тезроқ тозалаш тизимини ишга туширишни сўрашяпти.

— Мальдив оролларига келадиган барча туристлар коронавирусга тестдан ўтказилади, натижага қараб улар меҳмонхоналарга қўйилади.

— Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда футбол ўйинлари 30 майдан қайт бошлашга рухсат берди.

— Куба туристлар учун мажбурий карантин режимини жорий этмайди.

— Арманистон бош вазири мамлакат коронавируснинг иккинчи тўлқинини бошдан ўтказаётганини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?