Дунёда карантин тартиби: Қайси давлатда қандай жазолар мавжуд?

08:56 25 Март 2020 Дунё
176 0

Фото: www.google.com

“Тараққиёт стратегияси“ маркази расмий каналининг маълум қилишича, дунёда карантин тартибини бузганликка нисбатан қатъий чоралар белгиланган. Қуйида улар билан таништирамиз.

• Ўзбекистонда карантин ва санитария тартиб-қоидаларини бузганлик учун 223 минг сўмдан 22 миллион 300 000 сўмгача жарима ёки 1 йилдан 8 йилгача ахлоқ тузатиш, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо;

• Канадада касаллик тарқалиш хавфи учун 1 миллион АҚШ доллари миқдоригача жарима ёки 3 йилгача қамоқ жазоси;

• АҚШларида турли штатларда ҳар хил жазолар белгиланган. 5000 дан 500 000 долларгача жарима ёки 30 кунгача қамоқ ва бир йилгача озодликдан маҳрум этиш жазолари, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига кўра, “мавжуд хавфларга мос келувчи ҳар қандай чоралар”ни кўриш мумкин;

• Италияда уч ойгача қамоқ жазоси ёки 223 АҚШ доллари миқдорида жарима;

• Испанияда уч ойдан 1 йилгача қамоқ жазоси ёки 150дан 900 АҚШ доллари миқдоригача жарима;

• Польшада 1300 АҚШ доллари миқдоригача жарима;

• Россияда 1000 АҚШ долларигача жарима, инсон ўлими билан якунланса, 5 йилгача қамоқ жазоси;

* Жанубий Кореяда 8 200 АҚШ доллари миқдоригача жарима ёки 1 йилгача қамоқ жазоси;

• Хитойда 3 йилгача қамоқ жазоси, санитар назорати хизматидагиларга қаршилик кўрсатганларга 700 АҚШ доллари миқдоригача жарима;

• Сингапурда 10 000 АҚШ доллари миқдоригача жарима ёки 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш;

* Австралияда бир йилгача қамоқ жазоси ёки штатлар кесимига қараб 20 000дан 100 000 АҚШ доллари миқдоригача жарима;

• Руминияда 4 500 АҚШ долларигача жарима;

• Словакияда 1 800 АҚШ доллари миқдоригача жарима. Бундай давлатларга борганлигини яширса, жиноий иш қўзғатилиши мумкин;

• Чехияда 130 000 АҚШ доллари миқдоригача жарима;

• Аргентинада уч йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси ва 1600 АҚШ долларигача жарима;

• Исроилда уч йилгача қамоқ жазоси, карантин қасддан бузилган бўлса, етти йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси ёки 1360 АҚШ доллари миқдоригача жарима;

• Қирғизистонда уч йилгача қамоқ жазоси, агар карантин қасддан бузилган бўлса, етти йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади.

Азиз ҳамшаҳарлар, санитария қоидалари ва карантин тартибига риоя қилиб, ўзингиз ва яқинларингизни асранг!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019