Дубай амирлиги тахт вориси Навоийга нега келди?

11:45 17 Октябр 2019 Welcome to uzbekistan
1042 0

Бугунги кунда Навоий вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан Навоий вилоятида ов туризмини ривожлантириш ҳамда ов қилиш учун қулай бўлган ҳудудларга инвесторларни жалб қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Навоий вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси хабар берди.

 Шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад лочин билан ов қилиш мақсадида Навоий шаҳрига учиб келди.  У ҳар йили Навоий вилоятига ов қилиш мақсадида ташриф буюради.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида 300 гектар ер майдонни эгаллаган “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази” (АЙТАМ) жойлашган.

Қушларни ёввойи табиатга учириш мавсуми асосан сентябрь-октябрь ойлари ҳисобланади. 2012 йилдан шу вақтга қадар марказ томонидан табиатга 10 мингга яқин йўрға тувалоқ ёввойи табиатга учирилган.

Шаҳзода Ҳамдан бошчилигидаги делегация лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқларни овлади ва бу ҳақдаги видеолавҳани Твиттер саҳифасига жойлаштирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019