Доллар курси ошди, евро ва рубль эса арзонлашди

11:14 16 Март 2020 Иқтисодиёт
289 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 17 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 19 сўм 80 тийинга ошиб, 9520 сўм 34 тийинга етган.

1 Евро курси эса 149 сўм 2 тийинга тушиб, 10 572 сўм 34 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 8 сўм 69 тийинга арзонлашиб, 130 сўм 22 тийинга етган.

1 Буюк Британия фунт стерлинги 708 сўм 18 тийинга пасайиб, 11 687 сўм 17 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019