Дивя Хосла Кумар: Ўзбекистоннинг улкан ва серқирра маданий салоҳиятини ўзим учун кашф қилдим

00:57 11 Апрель 2019 Жамият
557 0

Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган “The Delhi Times Fashion Week — 2019” модалар ҳафталигида машҳур ҳинд дизайнери Риту Берининг Ўзбекистонга бағишланган махсус коллекцияси — “Фарғона жозибаси” деб номланган либослар тўплами намойиш этилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматидан хабар қилишларича, либослар тақдимотида ҳиндистонлик маданият арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, атоқли моделлар ва киноюлдузлар иштирок этган.

Риту Бери эксклюзив либослар тўпламида Ўзбекистондан келтирилган хонатлас, адрас ва бошқа анъанавий газламалардан фойдаланган. Намойиш тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар томонидан илиқ кутиб олинди.

“Мазкур тақдимотга ўзгача иштиёқ билан тайёргарлик кўрдик. Тақдим қилинган либосларда ўзбек ва ҳинд миллий анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий дўстона алоқалар, маданий яқинликни акс эттиришга ҳаракат қилдик”, дейди дизайнер.

“Ўзбек миллий газламаларининг ёрқин жиҳатларни ўзида ифодалаган бугунги тақдимот қатнашчиларда чуқур таассурот қолдирди. Бугун Ўзбекистоннинг улкан ва серқирра маданий салоҳиятини ўзим учун кашф қилдим”, дея таассуротлари билан ўртоқлашди машҳур ҳинд актрисаси Дивя Хосла Кумар.

Бу каби тадбирлар Ўзбекистоннинг маданий салоҳиятини кенг тарғиб этиш, мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, юртимизга ҳиндистонлик сайёҳлар оқими кўпайишига ҳам хизмат қилади.

Ҳиндистонлик туризм блогери Каран Бхарваж айтганидек: “Эксклюзив коллекция намойишида иштирок этган ҳар бир кишида Ўзбекистонга ташриф буюриш ва унинг маданий меросидан бевосита баҳраманд бўлиш иштиёқи уйғонгани шубҳасиз”.

Эслатиб ўтамиз, Риту Бери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият ва туризм элчиси ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019