Диетологлар Путин, Трамп ва Меркелнинг овқатланиш рационини таққослади

15:57 09 Март 2020 Lifestyle
296 0

Иллюстратив сурат

Семириш бўйича Европа тиббиёт институти мутахассислари Россия Президенти Владимир Путин, АҚШ раҳбари Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркел ва Испания Бош вазири Педро Санчеснинг овқатланиш рационини таққосладилар, деб ёзмоқда El Confidencial.

ЖССТ маълумотларига кўра, семизлик даражаси 25,7 фоизни ташкил этадиган Россияда, президент Владимир Путин 67 ёшида ҳам ҳавас қилса бўладиган даражада.

Владимир Путиннинг одатий рационига ёғсиз гўшт, ёғли ва ёғли бўлмаган балиқ, мева, сабзавотлар, донли маҳсулотлар ҳамда тухум киради. Президент қайта ишланган маҳсулотлар ва алкоголь маҳсулотларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилади. Аммо байрам тадбирларида зарурат бўлиб қолса вино ёки пивони танлайди.

Унинг нонуштасида омлет ёки тухум, мевалар ва қуруқ мевалар ёки Олтой асали қўшилган гречка кашаси жой олади. Кечки овқатда эса сут ёки сут маҳсулотлари истеъмол қилади. Владимир Путин мунтазам равишда сузиш, жанг санъатлари, чанғи ва хоккей билан шуғулланади.

Семизлик даражаси 37,3 фоизни ташкил этадиган Америка Қўшма Штатларида Президенти Дональд Трампнинг тана массаси индекси (30,4) семиришнинг енгил шаклига тўғри келади.

Дональд Трамп 73 ёшда. У фаст-фудлар кўп истеъмол қилади. Хусусан, унинг рационидан гамбургер ва сендвичлар, қовурилган қанотлар, писса кабилар жой олган. Дональд Трамп спиртли ичимликлар ичмайди. Лекин шоколадли коктейл ва Cоcа-Cола лайт ичимлигини яхши кўради. Дональд Трамп ёшлигида бейсбол ва футбол билан шуғулланган. Аммо ҳозир спорт билан шуғулланмайди.

Мамлакатда семириш даражаси 25,7 фоизни ташкил этадиган Германияда канцлер Ангела Меркел 65 ёшда чанғи спорти ва юришни яхши кўради. Лекин у ҳар доим ҳам спорт билан шуғулланмайди. Меркел немис ошхонасига содиқ — унинг рационида сосиска ва картошка пюреси, пишлоқ ва пиво жой олган. Лекин кечки овқат учун сабзавотларни афзал кўради.

Аҳоли орасида семизлик даражаси 27,1 фоизни ташкил этадиган Испанияда, мамлакат Бош вазири 48 ёшида жуда яхши кўринишда. Педро Санчес денгиз маҳсулотлари парҳезига қатъий амал қилади. У кўкатлар, салатлар, гриллда пиширилган гўшт ва балиқни кўп истеъмол қилади. У яхши нонушта қилади. Кўп сув ичади ва спиртли ичимликлардан қизил шаробни афзал кўради. Шунингдек, Санчес ҳафтада уч маротаба спорт билан шуғулланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019