Девор ғиштлари орасига “терилган“ гиёҳвандлик моддалари фош бўлди

22:27 24 Май 2020 Жамият
224 0

Фото: customs.uz

Юртимизда наркотик воситаларни савдоси ва айланмасига қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати ва Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда “Қорадори-2020” доирасида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Р нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Хонадоннинг ҳовлисида жойлашган омборхонани хизмат ити ёрдамида кўздан кечириш жараёнида бу ерда 2 дона шиша идишларда ва омборхона девор ғиштлари, шиферлар ва эски буюмлар орасига 34 та қоғоз парчаларига ўраб яшириб қўйилган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақланиб келинаётганлиги аниқланди.

Ушбу гиёҳвандлик моддасининг оғирлиги электрон тарозида ўлчаб кўрилганда жами 136,16 граммни ташкил этди. Гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?